Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германияликлар Қорақалпоғистонда
14:16 / 2023-05-16

Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, айнан туризм соҳасида яратилган имкониятлар билан яқиндан танишиш мақсадида Германиянинг туризм соҳасидаги етакчи уюшмаси вакилларининг юртимиз бўйлаб, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида инфотур ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбир қатнашчиларининг бир гуруҳи Оролбўйига ташриф буюрди. Меҳмонлар Нукус шаҳридаги И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейида бўлди. Шунингдек, ташриф доирасида меҳмонлар Орол денгизи ва Устюрт платоси, Мўйноқ туманидаги бир қатор туристик манзиллар ва диққатга сазовор жойлар, Хўжайли туманидаги Миздакхон қадимий мажмуасида бўлиб, ҳудуднинг туристик салоҳияти билан яқиндан танишади.

Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, ташриф якуни бўйича делегация аъзолари Тошкент шаҳрида Германия ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик соҳасидаги тадбиркорлари иштирокида ўтказиладиган учрашувларда иштирок этади.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА