Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германиялик туроператорлар Самарқандда
16:31 / 2023-05-12

Германиянинг туризм соҳасидаги етакчи уюшмаси – DRV вакиллари шу кунларда юртимизда меҳмон бўлиб турибди. Ушбу давлатдаги йирик сайёҳлик операторлари вакилларидан иборат делегация бугун Самарқандга келди.

Меҳмонлар шаҳардаги тарихий маданий мерос объектлари ва сайёҳлик марказлари билан танишди. Туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, сайёҳлар учун яратилган қулайлик ва имкониятлар ҳақида маълумот берилди.  

Амир Темур мақбараси, Шоҳи Зинда ёдгорлиги, Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси ва бошқа объектларга саёҳат чоғида ҳар бир иншоотнинг ўзига хос тарихи ҳамда бу масканларда сақланаётган тарихий-маданий ашёлар германиялик туризм соҳаси вакилларида катта қизиқиш уйғотди.  

– Самарқанд ҳақида кўп эшитганман, лекин биринчи марта бу шаҳарда бўлишим, – дейди Ҳуран Аузери. – Ҳақиқатдан ҳам томоша қилиш, тарихини ўрганиш керак бўлган ёдгорликлар жуда кўп экан. Эътиборлиси, бу масканларда сайёҳлар учун кўплаб қулайликлар бор. Аҳолининг меҳмондўст ва самимийлиги эса алоҳида мавзу. Туризм учун бу жуда муҳим.  

[gallery-11849]

Меҳмонлар ўтган йили очилган Самарқанд халқаро туристик маркази ва бу ерда яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди.  

Ғ.ҲАСАНОВ,

А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА