ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказига Германия Федератив Республикасининг “Медиан” тиббиёт клиникалари уюшмаси раҳбари Себастион Виллкомм ҳамда масъул ходим Санела Aҳметович ташриф буюрди.
Германиялик меҳмонлар мономарказда тингловчилар учун яратилган шарт-шароит, касбга ўқитиш технология ва методикаси билан яқиндан танишди.
Ташрифнинг расмий қисмида республикамизнинг барча 14 та ҳудудий бирлигида мавжуд мономарказлар фаолияти натижасида ишсизлик муаммоси самарали ҳал этилаётгани таъкидланди.
Германиянинг “Медиан” тиббиёт клиникалари уюшмаси жаҳоннинг 10 га яқин мамлакатида фаолият олиб бораётган бўлиб, жами 15 000 тиббиёт вакили ушбу тармоқда хизмат кўрсатади.
Делегация вакиллари мономарказ тингловчилари билан суҳбат қуриб, уларнинг тиббий соҳадаги ҳамда немис тили бўйича билимини ўрганди.
[gallery-10630]
Ташриф доирасида вилоятда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари иштирокида конференция ташкил этилди.
Унда иш берувчилар ўз тиббиёт клиникалари бўйича маълумот берди.
Конференцияда меҳмонлар мазкур лойиҳа ҳукумат томонидан қўллаб-қувватлаётганидан мамнунлиги ва ҳамкорликни янада кенгайтириш истагида эканлигини билдириб ўтди.
Конференцияда иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб берилди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА