Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германияда журналистларга қарши ҳужумлар сони ошмоқда (+видео)
19:10 / 2026-02-10

Германияда 2024 йил 1 апрелдан 2025 йил 30 ноябргача оммавий ахборот воситаларига қарши сиёсий сабаблар билан 818 та жиноят содир этилган. 2023 йилда эса бундай ҳолатлар сони атиги 290 тани ташкил этган, деб хабар берди DW нашри.

Сўнгги йилларда Германияда журналистларга қарши жиноятлар сони жуда тез ўсган. Бу Германия Ички ишлар вазирлигининг берган маълумотларида ҳам аниқ кўринади.  

Ҳужжатга кўра, ушбу даврда Германия Федерал жиноят полицияси идораси матбуотга қарши сиёсий мотивли 818 та жиноятни қайд этган. Бу ойига ўртача 41 та ҳолат бўлиб, 2023 йилга нисбатан 71фоизга кўп деганидир.

Журналистларга қарши жиноятларнинг 406 таси Германия пойтахти Берлин ҳиссасига тўғри келади, бу барча ҳолатларнинг деярли ярмиси ҳисобланади. Қайд этилишича, 211 та қонунбузарлик намойишлар вақтида содир этилган. Улар орасида 73 таси журналистларга қилинган зўравонлик жиноятлари бўлиб, бу барча зўравонлик ҳолатларининг 82 фоизини ташкил қилади.

Интернет орқали журналистларга қарши қилинган ҳуқуқбузарликлар сони ҳам ошиб бормоқда. 2024 йилда 217 та бундай ҳолат қайд этилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 333 тага етган.  

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Чегара билмас репортёрлар” ташкилоти 2024 йилда Германияда ОАВ ходимлари ва таҳририятларга қилинган 89 та ҳужумни ҳужжатлаштирган. 2025 йилда эса бундай ҳолатлар сони 55 тани ташкил этган. Кўпинча ҳужум қилганлар журналистларни оёқ ва мушт билан уришган, айрим ҳолларда турли буюмлардан ҳам фойдаланишган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/uIWfMRkpf2I" title="Germaniyada jurnalistlarga qarshi hujumlar sonioshmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Кенжа Бекжонов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА