Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германияда ўз-ўзини яккалаш режими юмшади
23:27 / 2020-04-20

Бугун, 20 апрелдан бошлаб Германия ҳукумати коронавирус туфайли жорий этилган тартибларни бирмунча юмшатиш тўғрисида қарор чиқарди.


Бугун, 20 апрелдан бошлаб Германия ҳукумати коронавирус туфайли жорий этилган тартибларни бирмунча юмшатиш тўғрисида қарор чиқарди. Чекловлар ва фаолият билан боғлиқ ўзгаришлар босқичма-босқич, федерал ерлар бўйича алоҳида амалга киритилади.

Ижтимоий масофани сақлаш қоидалари юмшатилиши натижасида кичик дўконлар, автомобил тузатиш шохобчалари, велосипед таъмирлаш устахоналари, кутубхоналар ва китоб савдоси нуқталари ишга тушади. Табиийки, сартарошхоналар ҳам мижозларни қабул қила бошлайди. Бир сўз билан айтганда, мамлакатда ҳаёт аста-секин жонланиб, эртанги кунга ишонч пайдо бўлмоқда.

Роберт Кох институти тақдим этган маълумотга кўра, охирги бир сутка мобайнида Германияда коронавирус билан зарарланиш ҳолати 1775 тага кўпайиб, жами 141 672 тага етган. COVID-19 оқибатида 110 та ўлим ҳодисаси рўй берган. Бир кун олдин эса айни кўрсаткич 184 тани ташкил этган. Демак, вазият кам бўлса-да, ижобий томонга ўзгармоқда. Мамлакатда шу кунгача ҳаммаси бўлиб 4404 киши вирусдан ҳалок бўлган.

Шифокорлар берган маълумотга қараганда беморларнинг 91,5 мингдан ортиғи соғайган, бир суткада 3,5 минг фуқаро коронавирусдан халос бўлган.