Германияда ёқилғи қуйиш шохобчаси портлади
Германиянинг Ҳаммерсбах шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш натижасида икки киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда “DPA” агентлигига таяниб, ТАСС хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида муассаса яқинидаги ресторан биноси ҳам зарар кўрган.
Айни пайт полиция ходимлари воқеа жойида фожеа сабабини ўрганяпти.