Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германияда учувчилар иш ташлаш эълон қилди (+видео)
14:05 / 2026-02-11

Lufthansa авиакомпаниясининг учувчилари ва борт кузатувчилари, эртага 12 февраль куни 24 соатлик иш ташлаш ўтказишини маълум қилди. Улар пенсия шартларини яхшилаш ва компанияда режалаштирилаётган қисқартиришлар юзасидан раҳбарият билан музокара ўтказишни талаб қилмоқда, деб хабар берди DW агентлиги.

Шунингдек, бу ҳақда 10 февраль куни учувчиларнинг ҳамда борт кузатувчиларнинг касаба уюшмаси ҳам хабар берган. Lufthansa компанияси иш ташлаш муносабати билан Франкфурт-на-Майне, Мюнхен, Ҳамбург, Берлин, Дюссельдорф ва Германиянинг бошқа шаҳарларидан парвоз қилиши керак бўлган барча рейсларни бекор қилади.

Маълумотларга кўра, касаба уюшмаси аъзолари “можарони кескинлаштиришни исташмаганини”, аммо компания раҳбариятидан масалани ижобий ҳал қилиш учун етарли ҳаракатлар бўлмаётганини айтишган. Lufthansa матбуот котиби Марк Барон эса иш ташлашни “ноўрин чора” деб баҳолаб, касаба уюшмаларини мулоқотга чақирган.

Компаниянинг сўнгги молиявий ҳисоботига кўра, 2024 йилда Lufthansa олаётган фойдасининг бешдан бир қисмини йўқотган. Шунингдек, рентабеллик кўрсаткичлари Европадаги бошқа йирик авиакомпаниялардан ортда қолган. Шу сабабли компания қарз юкини камайтириш мақсадида 4 мингга яқин иш ўринларини  қисқартиришни режалаштирилган. Уларнинг қарийб  800 таси борт кузатувчиларига тўғри келади. Норозилик айнан шу қисқартиришларортидан келиб чиққани айтилади.     

<iframe width="484" height="860" src="https://www.youtube.com/embed/nOpQQ4GGN90" title="Germaniyada uchuvchilar ish tashlash e’lon qildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>         

Кенжа Бекжонов, Искандар Исматов (видео), ЎзА