Германияда поезд рельсдан чиқиб кетди
Германия жануби-ғарбидаги Баден-Вюртемберг штатида йўловчи поездининг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлди, шунингдек, жиддий жароҳатланганлар бор.
Бу ҳақда Германиянинг “DPA” нашри хабар бермоқда. Таъкидланишича, бахтсиз ҳодиса Ридлинген шаҳри яқинида юз берган.
Айни пайтда воқеа жойида қидирув-қутқарув гуруҳлари ишламоқда.
Поезд Зигмарингендан Ульмга кетаётган эди.
Германия Федерал полицияси маълумотларига кўра, поездда 100 га яқин йўловчи бўлган.
М.Пирматова, ЎзА