English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германияда пневмония тарқалгани қайд этилди
09:07 / 2023-12-02

Германияда, асосан, болалар хасталанаётган микоплазменли пневмония тарқалмоқда, деб ёзди “Focus” жойлардаги касалхоналар шифокорларига таяниб.

Нашр ёзишича, 5-16 ёшли болаларнинг микоплазменли пневмонияга учрагани ҳақида хабар мамлакатнинг кўплаб ҳудудларидан келмоқда.  

Касаллик белгиси кучли йўтал ва нафас йўли торайиши орқали намоён бўлмоқда, кўпчиллик болалар, ўсмирларда стационар даволаниш етти-ўн кун давом этяпти. Касаллик шиллиқ қават яллиғланиши каби кам учрайдиган  асорат билан бирга кечади.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Маргарет Харрис микоплазменли пневмония тарқалиши пандемия даражасига етмаслигини таъкидлаганди.

Октябрь ойи ўрталарида Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси мутахассислари мамлакатда респираторли хасталикка дуч келган беморлар сони ортганини маълум қилган.