French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германияда Ўзбекистон парламентига муддатидан олдин сайлов бўлиб ўтди
13:44 / 2024-10-25

Германия Федератив Республикасида илмий изланиш олиб бораётган, олий ва касбий таълим олаётган, ишлаётган ватандошларимиз ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, 16-23 октябрь кунлари Гамбург ва яна бир неча шаҳарда Ўзбекистон парламентига муддатидан олдин сайлов жараёнида фаол иштирок этдилар. Шу орқали ҳамюртларимиз юксак фуқаролик масъулиятини ҳис этган ҳолда, мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшишга интилишларини яққол намоён қилдилар. Кўплаб ёшлар илк бор овоз бериш имконига эга бўлиб, юртимиздаги ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ифода этди.

Сайёр сайлов нуқталари манзили республикамизнинг Германиядаги элчихонаси сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали мунтазам эълон қилиб борилди. Дипломатларимиздан иборат сайлов комиссияси аъзолари муддатидан олдин овоз бериш жараёнида фуқароларимизни қизиқтирган барча саволларга жавоб беришмоқда. Шунингдек, сайлов жараёни, партиялар ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалар ҳақида батафсил маълумот беришяпти.

Энди 27 октябрь куни Берлин ва Франкфурт-Майндаги дипломатик ваколатхоналаримиз биносида жойлашган доимий сайлов участкаларида овоз бериш жараёни бўлиб ўтади.

– Германиянинг Халле шаҳрига касбий таълим олиш мақсадида келганман, – дейди ватандошимиз Икромжон Ҳамдамов. – Конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида муддатидан олдин овоз бердим. Мамлакатимиз элчихонаси томонидан сайлов учун барча қулай шароит яратилган. Бошқа ҳамюртларимни ҳам 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловида фаол иштирок этиш, ўзлари танлаган партияни қўллаб овоз беришга чақираман.

ЎзА