French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германияда ўн минглаб транспорт ходими ишдан бўшади
17:59 / 2026-02-02

Бугун Германия бўйлаб жамоат транспорти йўловчилари “Verdi” касаба уюшмаси томонидан уюштирилган иш ташлаш доирасида ўн минглаб ходим ишдан бўшади. Натижада жуда кўп шаҳарларда автобус ва трамвай хизмати тўхтаб қолди.

Қарийб 100 000 транспорт ходими ҳуқуқини ҳимоя қилувчи мазкур ташкилот ўтган ҳафта шаҳар ва давлат иш берувчилари билан иш шароити бўйича музокара бошлаганди. Афсуски, келишув боши берк кўчага киргач, иш ташлаш эълон қилинди.

“Reuters” хабар беришича, айрим шаҳарлар бюджет чекловига дуч келганига қарамай, касаба уюшмаси қисқа иш куни, давомли дам олиш танаффуси, шунингдек тунги вақт ва дам олиш куни ишлаганлик учун юқори маош талаб қилмоқда.

ГФРнинг салмоқли қисмида ҳарорат нолдан пастга тушгани муқобил транспорт турини излашга мажбур бўлганлар учун вазиятни янада оғирлаштирди.

“Verdi” ва иш берувчилар мунозараси кескинлашмоқда. Касаба уюшмаси раҳбарлари маҳаллий ҳокимликларни нафақани камайтириш, иш куни давомийлигини оширишга уринишда айбламоқда.

Музокаранинг кейинги босқичи 9 февралга режалаштирилган. Агар иш берувчилар жиддий ён бермаса, намойиш давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Г.Сатторова, ЎзА