Германияда намойишлар: ўқувчилар нимадан норози?
Норозилик акциялари ГФРнинг кўплаб шаҳарларида ўтказилди, жумладан, Берлиндаги намойишда 3 мингдан ортиқ одам қатнашди, дея хабар бермоқда “The Guardian” нашри.
Таъкидланишича, митингларда асосан, ўсмир ёшидаги мактаб ўқувчилари иштирок этган, шунингдек, кичик ёшдаги болаларнинг ота-оналари ҳам қатнашган.

Намойишлар Германия парламенти - Бундестагда ҳарбий чақирув бўйича янги тартиб маъқулланганидан кейин бошланди. Унга кўра, немис ёшлари 18 ёшга тўлганида мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлади.


Нашрнинг ёзишича, ўлкада ҳарбий хизматга бориш ихтиёрийлигича қолади, аммо агар Германия Қуролли кучларига ҳарбийлар етишмаса, ҳукумат ёшларни қуръа ташлаш йўли билан ҳарбий хизматга чақириши мумкин.
Ў.Алимов, ЎзА