French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германияда “Микрокредитбанк” ва “Sparkasse” раҳбариятининг учрашуви бўлди
15:22 / 2019-12-20

“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси Муродилла Эшматов бошчилигидаги делегация Германия Федератив Республикасида бўлиб тургани ҳақида хабар берган эдик.


Шу кунларда “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси Муродилла Эшматов бошчилигидаги делегация Германия Федератив Республикасида бўлиб тургани ҳақида хабар берган эдик.

“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки вакилларидан иборат делегация вакиллари 19 декабрь куни Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғармалар фондининг Германия Федератив Республикасидаги Баден-Вюртемберг федерал ҳудудида жойлашган Бёблинген ҳудудий “Sparkasse” вакиллари билан учрашди.

8c9d3d69-8cef-451b-8ea1-80d930991d93.jpg

Унда Бёблинген ҳудудий “Sparkasse” кенгаши раҳбари доктор Детлер Шмитд, кенгаш аъзоси Майкл Фритс ҳамда департмент директори ўринбосари Аксел Каммерхоффлар иштирок этишди.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Бёблинген ҳудудий “Sparkasse”нинг 2018 йил 31 декабрдаги жами активлари миқдори 8,39 миллиард Еврони, мижозларга ажратилган кредитлар миқдори эса 6,15 миллиард Еврони ташкил этган.

Учрашув доирасида Германия банк секторининг ҳозирги ҳолати, “Sparkasse” кенгашининг бошқарув сиёсати ҳамда айни вақтдаги ва келажакдаги бошқарув стратегияси тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

“Микрокредитбанк” вакиллари учун Бёблинген ҳудудий “Sparkasse”нинг бино ва иншоотлари бўйлаб кичик саёҳат ҳам ташкил этилди.

Делегациянинг расмий ташрифи давом этмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Банк ахборот хизмати