Германияда коронавирусга қарши кураш доирасида карантин чоралари кучайтирилмоқда
Германия канцлери Ангела Меркель коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича 16 декабрдан мамлакатдаги мактаблар ёпилишини, озиқ-овқат маҳсулотларини сотувчи дўконлар ва дорихоналар истисно тутилган ҳолда чакана савдонинг аксарият қисми тўхтатилишини эълон қилди.
“INTERFAX.RU” хабарига кўра, “Чоршанбадан бошлаб чакана савдо ёпилади”, деди канцлер. Шунингдек, сартарошхоналар фаолияти ҳам тўхтатилади.
Шу тариқа ҳукумат пандемияни тўхтатиш бўйича 2 ноябрда жорий қилинган чораларни кучайтиради. Чекловлар камида 10 январгача амал қилади. Жон Хопкинс университети маълумотига кўра, Германияда умумий ҳисобда 1 миллион 336 минг 101 нафар киши вирусга чалинган, 21 минг 900 киши касаллик қурбони бўлган.