Германияда коронавирус билан касалланиш ортиб бормоқда
INTERFAX.RU хабарида айтилишича, мамлакатда кунлик 294 ҳолатда коронавирусга чалиниши ва кейинги ватқда касаланиш даражаси ортиб бориши шароитида Германия парламенти мажбурий эмлашни жорий қилиш масаласини муҳокама қилади.
Associated Press хабарига кўра, ҳукумат дастлаб катта ёшли аҳоли учун мажбурий эмланишни жорий қилганди. Лекин кўпгина расмийлар барча чекловларни мутлақо бекор қилиш лозим деб ҳисобламоқда, 20 мартдан чекловларни бекор қилишга киришилади ҳам. “Бу одатий ҳаётга қайтиш учун ташланган қадам ва бу биз учун жуда зарур”, деди молия вазири Кристиан Линднер.
Айни пайтда Германия ҳукумати 16 федерал ернинг маҳаллий ҳокимияти ўзи учун қандай чорани қабул қилса, шуни маъқуллаши ҳам мумкин.