French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германияда бўлиб турган бир гуруҳ ўзбекистонлик судьялар Берлиндаги референдум участкасида овоз берди
18:22 / 2023-04-30

Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ)нинг минтақавий дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши ва маъмурий судлар судьяларидан иборат делегация айни кунларда Германия Федератив Республикасида тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Олий суд ахборот хизматидан маълум қилишларича, мамлакатимиз делегацияси аъзолари Берлин шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси элчихонасида бўлиб, янги таҳрирдаги Конституция бўйича референдумда овоз берди.

               ЎзА