Германиянинг Украинага қурол ва ҳарбий техника экспорти ва ёрдами жорий йилда қарийб 8,35 миллиард еврони ташкил қилди.
Немис ахборот агентлиги (DPA) хабарига кўра, Германиянинг 2022 йилда қурол ва ҳарбий техника савдоси 2021 йилдаги рекорд даража - 9,35 миллиард евродан кейин мамлакат тарихидаги иккинчи энг юқори экспорт кўрсаткичига етди.
Маълумотларга кўра, қурол ва ҳарбий техниканинг катта қисми Украинага етказилган. Хусусан, Берлин Киевга 2,24 миллиард еврога қурол ва техника сотишни маъқуллади.
Украина экспорт пакетига “Гепард” типидаги зенит танклари, ўқ-дорилар, PzH гаубицалари, “Стингер” ракеталари, гранаталар, дубулғалар ва транспорт воситалари киради.
Экспортёр мамлакатлар сафида Украинадан кейинги ўринларни 1,83 миллиард евро билан Нидерландия, 864 миллион евро билан АҚШ, 453 миллион евро билан Буюк Британия ва 249,2 миллион евро билан Венгрия эгаллади.
ЎзА