English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия йил охиригача Россия ёнилғи ресурсларига қарамликдан қутулмоқчи
17:00 / 2022-03-26

Германия Федереатив Республикаси Россия газига қарамлик даражасини тезда камайтиради.

Канцлер ўринбосари, иқтисод ва иқлим муҳофазаси масаласи бўйича федерал вазир Роберт Хабек фикрига кўра, нефт ва кўмир хариди бўйича мамлакатда олдинга силжиш сезиляпти.

“Компаниялар россиялик етказиб берувчилар билан битимни бекор қилмоқда. 2022 йил ярмида Германияга Россия нефти импорти икки баробар камаяди, йил охирига бориб эса, амалда, РФга қарамликдан чиқамиз. Россия кўмири таъминоти ҳозир 50 фоиз, яқин ҳафталарда бу миқдорни 25 фоизга туширамиз”, деди Хабек.

ГФР ҳукумати кузга бориб, Россия кўмиридан бутунлай воз кечишни режалаштирмоқда.