English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия ва Украина қурол ишлаб чиқаришни молиялаштириш бўйича келишув имзолади
11:42 / 2025-05-29

Германия Украинада узоқ масофага учадиган қурол ишлаб чиқаришни молиялаштириш бўйича ушбу мамлакат билан келишув имзолади. ГФР Мудофаа вазирлиги шу ҳақда икки давлат ҳарбий маҳкамаси раҳбарлари - Борис Писториус ва Рустем Умеров учрашуви якунига етгач, хабар тарқатган.

Чоршанба куни Канцлер Фридрих Мерц Владимир Зеленский билан бирга ўтказган матбуот анжуманида Германия Украинани замонавий  қуроллар яратишда қўллаб-қувватлашини эълон қилганди.

Жорий йил Украинага узоқ масофага мўлжалланган қуроллар етказиб турилади.