Германия ва Франция норманд форматидаги музокараларга қайтиш ниятида
“ТАСС” хабарида айтилишича, Германия ва Франция Украинадаги зиддиятга ечим топиш мақсадида “норманд формати”га қайтишга тайёр.
Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифларини мавжуд форматларда муҳокама қилиш лозим. Германия вазирлар маҳкамаси расмий вакили ўринбосари Вольфганг Бюхнер брифингда: “Биз шу форматда муносиб ёндашувни топишни истаймиз ва шунга умид қиламиз”, деб таъкидлади.
Ташқи ишлар вазирлиги вакили Андреа Зассе, ўз навбатида, Россиянинг хавфсизлик бўйича таклифларини “мавжуд форматларда муҳокама қилиш” мақсадга мувофиқлигини айтди.