Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия Туркияга қўшимча сайлов участкаларини очишга тўсқинлик қилмоқда
10:08 / 2023-05-18

Германия ҳукумати Туркия Марказий сайлов комиссиясига 14 майда мамлакатда бўлиб ўтган президентлик ва парламент сайловлари учун тўққиз вилоятда қўшимча сайлов қутилари ўрнатишга рухсат бермади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли маълум қилди.

“Биз МСКга хорижий ваколатхоналаримиз бўлмаган, лекин кўплаб фуқароларимиз яшаётган, овоз бериш учун қулай шароитлар мавжуд бўлган шаҳарларда сайлов қутилари ўрнатиш зарурлигини айтдик. Айрим давлатларда буни бажардик, АҚШ, Австрия, Нидерландия ва Финляндияда иккитадан сайлов участкаси очилди. Германия кўп сонли фуқароларимиз истиқомат қиладиган тўққизта минтақада уларга сайлов комиссияларини ташкил этишга рухсат бермаган”, деди вазир.

Унинг таъкидлашича, “бундай ҳаракатларнинг сабаби маълум”.

“Ушбу ҳудудларда кўпчилик овозлар билан Президент Режеп Таййип Эрдоған учун берилар эди, биз уни аввалги сайловларда кузатганмиз. Шунинг учун мен немис расмийларининг бу хатти-ҳаракатларини атайлаб қилинган, деб ҳисоблайман.

Телефонда германиялик ҳамкасбим билан гаплаша олмадим”, деди Чавушўғли.  

Унинг сўзларига кўра, Туркия давлат раҳбари иккинчи турда ғалаба қозониши аниқ бўлгач, улар ҳам бунинг олдини олиш учун қўлларидан келганини қилмоқдалар.  

ЎзА