Германия ТИВ АҚШ ва Россия президентлари учрашувида Украинага оид зиддиятга ечим топилишига умид билдирди
Германия ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Россия президентлари Владимир Путин ва Жо Байденнинг учрашуви Украина теграсидаги зиддият масаласига ойдинлик киритишига умид билдиради.
“ТАСС” хабарига кўра, маҳкама вакили Андреа Зассе: “Шаффофликка қайтиш учун маълум мулоқот форматлари мавжуд.
Улардан бири “Норманд формати”. Биз доим бундай форматларни муҳим деб биламиз. Умид қиламизки, президентлар Путин ва Байденнинг мулоқоти мана шундай музокара форматига аниқлик киритади”, деб таъкидлади Зассе.
Маълумот учун, Путин ва Байденнинг видеомулоқоти бугун, 7 декабрда бўлиши кутилмоқда.
З.Мирзабоева, ЎзА