Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия ташқи ишлар вазири Украина бўйича баёнот берди
14:40 / 2025-07-21

– Украина Россия билан можарода ютқазмаяпти, - деди Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль “Bild” нашрига берган интервьюсида. – Бутун Европа Украинани қўллаб-қувватлайди, шунингдек, АҚШ ҳам ёрдам беришга тайёр.

Унинг қўшимча қилишича, Оқ уй раҳбари Дональд Трамп гўёки Германия канцлери Фридрих Мерцнинг саъй-ҳаракатларидан кейин РФ етакчиси Владимир Путинга нисбатан муносабатини ўзгартирган.

Душанба куни Трамп Россия ҳукуматига Украина бўйича тинчлик келишувини таъкидлаб, расмий Москвага бу учун 50 кунлик муҳлат беришини айтди. Агар шартлар бажарилмаса, у нефть, газ ва бошқа энергия ресурсларини сотиб олувчи давлатларга иккиламчи божлар билан бирга Россия товарлари импортига 100 фоизлик божлар жорий этиш билан таҳдид қилди.

Шу билан бирга, у АҚШ ва ЕИ Украинага Америка қуролларини жўнатишга келишиб олганини, харажатларни Европа ўз зиммасига олганини маълум қилди. 

Келгуси етказиб беришлар нафақат ракеталарни, балки “Patriot” ҳаво мудофаа тизимларини ҳам ўз ичига олади.

Владимир Путин АҚШ президентининг баёнотларига ҳозирча изоҳ бермади. Оқ уй раҳбарининг баёнотига Кремль матбуот хизмати вакили Дмитрий Песков муносабат билдириб, Трампнинг ушбу режаси бизнес эканлигини айтган. 

С.Раҳимов, ЎзА