Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия: сув тошқинлари оқибатида 1 минг 300 нафардан ортиқ киши бедарак йўқолган
10:49 / 2021-07-16

Германиянинг ғарбидаги Арвайлер округидаги сув тошқинлари оқибатида 1 минг 300 нафардан ортиқ киши бедарак кетган деб ҳисобланмоқда.

Аввалроқ тошқинлар туфайли камида 58 киши ҳалок бўлгани, ўнлаб кишилар бедарак кетгани айтилганди.

Округ маъмурияти сайти хабарига кўра, мингдан ошиқ қурқарув амалиётлари ўтказилган. Эслатиб ўтамиз, Германияда душанбадан буён давом этаётган ёмғир жануби-ғарбий ҳудудларда табиий офатларни юзага келтирди.

Бу ҳудудлардаги дарёлар, жумладан, Рейн дарёси қирғоғидан тошган.