Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия Россиянинг НАТОни кенгайишига қарши билдирган таклифига эътироз билдирди
10:38 / 2021-12-15

Германияда ҳар бир давлат ўз йўлини белгилашидан келиб чиқиб Россиянинг НАТОни кенгайишига қарши билдирган таклифлари қабул қилиб бўлмас, деб баҳоланди.

Германия канцлери маҳкамасидаги манба маълумотига асосланган “РИА Новости” хабарига кўра, Германия ҳукумати Россия билан хавфсизлик тизимини муҳокама қилишга тайёр.

“Альянснинг аъзоси сифатида бизга НАТОнинг таҳдид деб баҳоланиши тушунарсиз, лекин биз мулоқотга тайёрмиз, лекин бу мулоқот суверен давлатларга нисбатан таҳдид эвазига бўлмаслиги лозим”, дейилади манба маълумотида.