Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия Қуролли кучлари захираси озайиб қолди
10:42 / 2022-08-25

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Қуролли кучларда “захира мутлақ танқислиги”ни ва Украинага қурол-яроқ етказиб бериш “оғирлашгани”ни тан олди. Бу ҳақда “ТАСС” агентлиги хабар тарқатди.

- Ҳафталар, ойлар давомида шу ташвиш билан юрибмиз, - деди Бербок “ZDF” телеканалига. - Биз Украинани қўлимиздан келадиган ҳамма нарса, жумладан, ҳарбий ёрдам билан қўллаб-қувватламоқчимиз. Афсуски, ҳозир вазият шундайки, захирамиз мутлақо етишмайди.

Унинг сўзларига кўра, айнан шу сабабли Германия ҳукумати Қуролли кучлар учун 100 миллиард евро миқдорида махсус жамғарма тузди.
Канцлер Олаф Шольц яна бир бор “бу нафақат бир неча ой, балки кейинги бир неча йилга ҳам тегишли” эканини таъкидлаган.