Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия қуролли кучлари сафи сезиларли кенгайди
22:04 / 2026-01-23

Германия Қуролли кучлари тизимида сезиларли ўсиш кузатилди шахсий таркиб сони 184 200 кишига етди. Бу ҳақда ГФР мудофаа вазири Борис Писториус маълум қилди.

 Чақирув тўхтатилгандан кейинги даврда илк бор ҳарбий хизматга ёллаш бўйича юқори натижага эришдик, - деди у DPA ахборот агентлигига берган интервьюсида. - Бундан ташқари фаол ходимлар сони 12 йил ичида энг юқори даражага етди. Бу кўрсаткич 2025 йил 31 декабрь ҳолатига кўра, тахминан 3000 ошганини англатади.

Аскарлар кўпайиши Бундесверга ишонч ортиши белгиси сифатида таърифланяпти.

- Ёшларда мамлакат ташқи хавфсизлигига дахлдорлик ҳисси кучаймоқда, - дея сўзини давом эттирган мулозим. - 2026 йил кўплаб ғайратли, фидойи эркаклар ва аёллар фуқаролик ёки ҳарбий хизматга боради. Улар янги ҳарбий тизимнинг бир бўлагига айланишлари ёки узоқроқ муддат хизмат қилиш истагини билдиришларига ишончимиз комил.

2024 йил Германия Қуролли кучларидаги фаол ҳарбий хизматчилар 181 000 кишигача камайтирилган эди. Энди эса НАТОнинг янги мақсадларига эришиш учун фаол армия 2030 йиллар ўрталарига келиб 260 000 кишига етиши кутиляпти. Бундан ташқари 200 000 киши захирада бўлиши керак.

Агентлик таъкидлашича, захира асосан янги ҳарбий хизматда бурчини ўтайдиган эркак ва аёллардан иборат бўлади.

Германияда 1 январдан кучга кирган ихтиёрий ҳарбий хизматнинг янги формати тўғрисидаги қонун Швеция модели асосида ишлаб чиқилган ва 2007 йил 31 декабрдан кейин туғилган барча йигитлардан вазни, бўйи ва шахсий маълумоти киритиладиган сўровнома тўлдиришни талаб қилади. Аёллар эса шундай варақани ихтиёрий равишда тўлдириши мумкин. ГФРда айни пайт ҳарбий рўйхатга олиш тизими рақамлаштириш асосида такомиллаштирилмоқда. Қонунда хавфсизлик ҳолати ёмонлашган ёки ихтиёрий хизмат имконияти чекланган тақдирда 2011 йилда тўхтатилган муддатли ҳарбий хизматни қайта тиклаш кўзда тутилган.

С.Раҳимов, ЎзА