English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия компаниялари билан янги истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда 
15:56 / 2024-09-25

Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Германиянинг “Thüringen Recycling GmbH” ва “ZM Vakuum GmbH” компаниялари вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун яратилган кенг имкониятлар ҳақида маълумот берилди. 

Жумладан, шаҳарсозлик, саноат ва чиқиндини қайта ишлаш, яшил энергетика ва барқаро ривожланиш йўналишларида ҳамкорликни жадаллаштириш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. Мазкур саъй-ҳаракатлар натижасида Германия компаниялари билан янги истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди. 

Хусусан, Германияга олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувлар муваффақиятли амалга ошириб келинаётгани, Германия ишбилармонлари учун яратилган бизнес муҳит ҳамда Тошкент шаҳрида мавжуд имкониятлар тўғрисида маълумот берилди. 

“Thüringen Recycling GmbH” компанияси вакили Ларс Коссак Тошкент шаҳри билан ҳамкорликка қизиқиш катталигини билдириб, Тошкент шаҳри ва Тюрингия ҳудудлари ўртасида нафақат савдо-иқтисодий ва инвестициявий муносабатларни, балки яшил иқтисодиёт, энергетика ҳамда бошқа истиқболли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳар икки давлат манфаатларига хизмат қилишини таъкидлади. 

Ўз ўрнида, Тюрингия ҳудудида чиқиндини йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш тажрибалари, ушбу тажрибани Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятларида татбиқ этиш имкониятлари ўрганилди. 

Учрашув якунида томонлар ўзаро фойдали келишувлар йўлида мулоқотни давом эттиришга келишиб олди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА