Германия социал-демократик партиясидан канцлерликка сайловлардаги номзод Олаф Шольц бир мандатли округда барча сайлов участкаларидан олинган дастлабки маълумотларга кўра ғолиблик қилмоқда.
“REGNUM” хабарига кўра, округ жойлашган Бранденбург федерал ери марказий сайлов комиссияси Шольцни “Яшиллар” номзоди Анналена Бербокни ортда қолдирганини маълум қилди.
Шольцга 34 фоиз, Бербокка 18,8 фоиз сайловчи овоз берган.
Канцлерликка икки номзод ҳам Потсдамдаги 61 сайлов участкасидан Бундестагга бевосита мандат учун курашмоқда.
Еврокомиссия раҳбарининг биринчи ўринбосари Тиммерманс Twitter орқали Шольцни ва партияни Бундестагга сайловлардаги ғалабаси билан табриклади. 26 сентябрда Бундестагга сайловлар бўлиб ўтди.
Экзитпол натижасига кўра, Германия социал-демократик партияси 26 фоиз овоз олиб етакчи бўлиб турибди, христиан-демократик ва христиан-социал иттифоқ блоки 24,2 фоиз, “Яшиллар” партияси эса 14,3 фоиз овоз олган.
З.Мирзабоева, ЎзА