Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия ишбилармонлари Андижондаги халқаро форумда иштирок этмоқда
14:02 / 2019-10-19

Германиянинг ишбилармон доиралари вакиллари “Open Andijan” халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда.


Германиянинг ишбилармон доиралари вакиллари “Open Andijan” халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда.

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси матбуот хизматининг маълум қилишича, делегация таркиби қишлоқ хўжалиги техникаси, автомобилсозлик, озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, банк ва консалтинг хизматлари соҳаларида иш олиб бораётган 20 дан ортиқ немис компаниялари вакилларидан иборат.

Делегация аъзолари орасида “Commerzbank” ва “Landesbank Baden-Württemberg”, “Trützschler GmbH & Co. KG”, “Max Holder GmbH”, “ABM Anlagenbau und Maschinentechnik GmbH”, “Gühring GmbH”, “SR Business Germany”, “ITM Investment Trade Marketing GmbH”, “Rödl&Partner” и “RSP-i” каби етакчи банклар ва компаниялар вакиллари бор.

photo_2019-10-19_14-31-51.jpg

Германиялик ишбилармонларнинг бўлажак тадбирда иштирок этишдан мақсади Андижон вилоятининг инвестиция ва экспорт салоҳияти билан бевосита танишиш, шунингдек, маҳаллий тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишдир.

Форум доирасида Германия ишбилармон доиралари вакиллари ўзбекистонлик шериклари билан G2B ва B2B форматларида икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган бўлиб, якунда аниқ инвестиция лойиҳалари ва экспорт шартномалари бўйича келишувларга эришиш кутилмоқда.

Германия компаниялари Қўрғонтепа туманида трикотаж фабрикасини модернизация қилиш ва тозаланган ўсимлик мойи ишлаб чиқариш заводини қуриш, Хўжаобод туманида транспорт-логистика марказини барпо этиш, Шаҳрихон туманида қуритилган мевалар ва зираворлар ишлаб чиқариш лойиҳаларида иштирок этмоқда.