Германия Хитой билан муносабатларни мустаҳкамламоқчи
Германия Хитой билан муносабатлари ривожланишининг янги стратегиясини ишлаб чиқиши зарур.
“ТАСС” хабарига кўра, бу ҳақда Германия ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Анналена Бербок Берлиндаги хавфсизлик бўйича миллий стратегия масалаларига бағишланган тадбирда фикр билдирган.
Германия расмий вакили Хитойнинг бошқа давлатлар энергия таъминотига киритаётган инвестициясига эътибор қаратди.
“Шунинг учун келгуси ойларда биз нафақат хавфсизлик бўйича янги стратегиямизни, балки Хитой билан муносабатлар бўйича янги стратегияни ҳам ишлаб чиқамиз”, деб таъкидлади ва батафсил тафсилотларга тўхталмади.