Германия ҳамкорлар билан бирга Украинага 30 та "Patriot" беради
Германия мудофаа вазири Борис Писториус Европадаги бир неча ҳамкор давлат билан Украинага "Patriot" ҳаво мудофааси тизими учун 30 та PAC-3 ракетаси етказиб бериш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда "Der Spiegel" нашри ёзган.
Бундесвер захирасидаги бир неча ракета билан бирга Киев жами 35 та PAC-3 олади. Аслаҳани етказиб бериш санасига аниқлик киритилмаган. Таъкидланишича, Украина ойига ўртача 60 та шундай қуролдан фойдаланади.Демак, ГФР саъй-ҳаракати билан ажратиладиган ракеталар Киевга тахминан икки ҳафта учун етарли, холос.
С.Раҳимов, ЎзА