Германия газ хариди учун 1,5 миллирд евро ажратди
Германия 1,5 миллиард евролик сиқилган газ харид қилишга тайёр, дейилади мамлакат иқтисодиёт ва иқлим масалалари вазирлиги маълумотида.
"REGNUM" хабарига қараганда, ГФР ҳукумати газ хариди учун "Trading Hub Europe" компаниясига пул ўтказишни ваъда қилган. Зарур маблағ ҳукумат томонидан аллақачон ажратилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ немис ҳукумати Россиядан газ харид қилишни тўхтатишга тайёр эканини маълум қилганди.