Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия Элчиси билан учрашув
18:48 / 2021-12-29

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер билан учрашди.

Суҳбат чоғида Афғонистондаги умумий, жумладан, гуманитар вазиятга эътибор қаратилди.

Германия элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишдаги муҳим ролини таъкидлади.

Т. Клиннер Афғонистон бўйича ягона минтақавий ёндашув ишлаб чиқишилишида, мамлакатда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатини юқори баҳолади.

Ўзбекистон ва Германия ўртасида таълим тизимида, хусусан, Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази орқали ҳамкорлик қилиш истиқболи ҳам муҳокама қилинди.

Ташқи ишлар вазирлиги
матбуот хизмати