Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия дронлар хариди учун миллиардлаб евро йўналтирмоқчи
19:29 / 2026-02-10

ГФР Қуролли кучлари яқин йилларда учувчисиз апаратлар харидига йирик маблағ ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “DW”нашри хабар берди. Мазкур қадам Литва ҳудудида жойлаштирилаётган немис қўшинларининг жанговар салоҳиятини кучайтиришга қаратилган.

“Reuters” ахборот агентлиги Германия Молия вазирлигига таяниб ёзишича, мамлакат дастлабки босқичда қиймати 536 миллион еврога тенг бўлган дронларни харид қилади. Ушбу лойиҳа доирасида немис компаниялари “Helsing” ва “Stark” билан умумий ҳажми 4,3 миллиард евродан ортиқ шартномалар тузиши режалаштирилган.

Маълум қилинишича, ушбу дронлар нишон ҳудуди устида узоқ вақт айланиб, уни мустақил равишда яксон қилиш имкониятига эга. Хабарга кўра, янги учоқлар аввало, Литвада жойлаштирилаётган Германиянинг 45-танк бригадасини ҳимоя қилиш ва унинг жанговар имкониятларини оширишга хизмат қилади.

ГФР бюджет қўмитаси ушбу қарорни яқин вақт ичида маъқуллаши кутилмоқда.

Д.Ҳакимов, ЎзА