Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия Чехияга “Leopard 2” танкларини етказиб беради
21:28 / 2022-05-20

Германия Украинага ҳарбий ёрдам доирасида 2022 йилда Чехияга 15 та “Leopard 2” танкини етказиб беради.

Бу ҳақда “Die Zeit” немис нашрига таяниб, “Белта” агентлиги хабар қилди. Агентлик хабарига кўра, тегишли шартнома ёзда имзоланади. Шу тариқа, Германия Чехиядан Украинага оғир қурол-аслаҳа етказиб бериш учун компенсация тўламоқчи. Бу айланма айирбошлаш деб аталадиган нарса бўлади.

– Чехия Украинани оғир қуроллар билан таъминламоқда, биз Германиянинг саноат захираларидан Леопард танклари билан бўшлиқларни ёпишга ёрдам берамиз, – деди Германия мудофаа вазири Кристина Ламбречт. Бундан ташқари, Германия чех аскарларини тайёрлашни ўз зиммасига олади.

Чехия мудофаа вазири Яна Чернохованинг сўзига кўра, бу “Leopard 2” нинг А4 эски моделидир. Шу билан бирга, Чехия томонидан “Leopard 2” А7+ туридан 50 дона янги танкларини сотиб олиш бўйича музокаралар бошланади.