Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия Бундестагининг “Халқаро парламент стипендияси” (IPS) учун саралаш суҳбати ўтказилди
18:41 / 2023-11-02

Пойтахтимиздаги Гёте институтида Германия Бундестагининг “Халқаро парламент стипендияси” (IPS)нинг 2024 йилги дастури доирасида номзодларни саралаш суҳбати ташкил этилди. Уни Германия делегацияси депутати Эрҳард Грундл олиб борди.

Мамлакатимизнинг Берлиндаги элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси 2020 йилда биринчи маротаба Германия Бундестагининг “Халқаро парламент стипендияси” (IPS) дастурига киритилган эди.  Дастурда Ўзбекистон ва Германия ўртасида парламентаризм алоқаларини янада ривожлантириш, ушбу йўналишдаги ўзаро ҳамкорликнинг кенгайтиришга кўмаклашиш вазифалари назарда тутилган.

Ушбу дастур Бундестаг Президенти, Парламент аъзоси, Бербел Бас хоним ҳомийлигида ҳамда Берлин шаҳридаги учта университет билан ҳамкорликда амалга оширилади.  

“Халқаро парламент стипендияси” (IPS) доирасида 50 давлатдан жами 120 нафар иштирокчи 2024 йилнинг март ойидан бошлаб, июль ойи охирига қадар, яъни 5 ой давомида Германия Бундестаги томонидан молиялаштириладиган стипендия ёрдамида Германиянинг парламент тизимини ўрганиш имкониятига эга бўлади. Дастурнинг мақсади иштирокчиларни сиёсий қарорлар қабул қилишнинг демократик жараёни билан бевосита таништиришга қаратилган.  

Дастур иштирокчилари Германия парламенти депутатларидан бирининг жамоасида фаолият олиб боради. Ушбу давлат парламент тизими, қонун ҳужжатлари ва сиёсий қарорлар ишлаб чиқиш жараёни билан яқиндан танишади. Турли семинар, учрашув ва амалий машғулотларда иштирок этади. Шу билан бирга, Берлин университетларининг ўқув тадбирларида қатнашиш имкониятига эга бўлади.  

Номзодлар Бундестаг томонидан Германия чет эл дипломатия ваколатхоналари орқали 30 ёшгача бўлган, олий маълумотли, немис тилини биладиган, сиёсий ва ижтимоий фанлардан бохабар иқтидорли ёшлар орасидан танлаб олинади.  

 

Камола ЮСУПОВА,ЎзА