Германия бундестаги сайловида ғолиб маълум бўлди
26 сентябрь куни Германия бундестагидан ўрин олиш учун сайлов бўлиб ўтди. Амалдаги канцлер, ХДСнинг собиқ етакчиси Ангела Меркель сайловда иштирок этмади.
Барча округлар бўйича натижалар ҳисоблаб чиқилгач Социал-демократик париясининг (СДПГ) бундестаг сайловида ғолиб бўлгани маълум бўлди. Христиан-демократик ва Христиан-социаль иттифоқи (ХДС/ХСС) блоки эса ўз тарихидаги энг паст натижани кўрсатди.
СДПГ 25,7 фоиз овозни қўлга киритган бўлса, ХДС/ХСС 24,1 фоиз билан иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин 14,8 фоизга эга бўлган “Яшиллар” партиясига тегди. Улардан кейинги натижаларни 11,5 фоиз билан Эркин демократик партияси ва 10,3 фоиз билан "Германия учун муқобил” партияси кўрсатди.
Шундай қилиб, ХДС/ХСС 2017 йилда бўлиб ўтган сайлавлардаги натижаларидан 8,8 физ кам овоз олди.