Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия Болтиқ денгизида назоратни кучайтиради
10:59 / 2025-07-02

Германия 1 июлдан бошлаб Болтиқ денгизида шарқ томон йўл оладиган кемалар устидан назоратни кучайтирди. Яъни, кемадан сувга нефть тўкилиши ҳолатида суғурта қопламаси тўланиши масаласи кўтарилмоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатган.

Ҳужжатда Россия билан боғлиқ “соя флоти”га қарши курашиш, шунингдек денгизда ҳаракат хавфсизлигини ошириш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш орқали назорат кучайтирилиши таъкидланган. Вазирлик “оғиш”аниқланган тақдирда кема санкция рўйхатига қўшилиши мумкинлиги билан таҳдид қилган. Тез орада Швеция ҳам кемаларни текшира бошлайди.

Июнь ойида Россия Президенти Владимир Путин “соя флоти”га зарба беришга уриниш глобал углеводород нархига таъсир қилишини

айтганди.

С.Раҳимов, ЎзА