English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия билан ҳамкорликнинг янги йўналишлари белгилаб олинди
10:59 / 2025-10-02

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Германияга сафари доирасида Жаҳон халқаро молия марказлари альянси йиллик йиғилиши ва қатор бизнес форумларда иштирок этди. Шунингдек, тузилмага аъзо давлатлар расмийлари, йирик компания ҳамда молиявий институтлар раҳбарлари билан ҳам учрашув, музокаралар ўтказди.

Ташриф дастуридан “Deutsche Bank” ва “Frankfurt Main Finance” раҳбарияти билан музокаралар ўрин олди, “Frankfurt Main Finance” билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Ушбу ҳужжат молия секторини ривожлантириш ва институционал ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Шунингдек, Вьетнам Бош вазирининг биринчи ўринбосари Нгуен Хоа Бин билан икки томонлама учрашув ўтказилиб, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳалар амалга ошириш имконияти муҳокама қилинди.

“Franklin Templeton” билан “Uzbekistan National Investment Fund” форуми доирасида йирик қўшма лойиҳаларни молиялаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, энергетика, инфратузилма ва коммуникация, молия, шаҳарсозлик ва саноат ишлаб чиқариши йўналишларида фаолият юритувчи йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Яна бир муҳим тадбир — “Commerzbank” билан “Growth Partner Uzbekistan — Strategy, Projects, Performance” бизнес-форумида шериклик истиқболи ҳамда самарали лойиҳаларни молиялаштириш механизмидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган янги ташаббуслар илгари сурилди.
Ўзбекистон делегациясининг Германияга ташрифи ҳамкорликнинг янги йўналишларини қамраб олди.

Бу мавжуд алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Г.Сатторова, ЎзА