Германия билан чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилинмоқда
Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтида “Германия – Ўзбекистон техник мулоқоти – иқлимга чидамли ем-хашак экинлари ва уларнинг уруғчилигини такомиллаштириш” дастури доирасида “Иқлим ўзгарувчанлигига чидамли ем-хашак экинларни синовдан ўтказиш ва танлаш ҳамда уруғчилигини такомиллаштириш” мавзусида кўргазмали ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Унда Германия ва Россия давлатларидан ҳамда Қозоғистон Республикасидан соҳа мутахассислари, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассаса ва илмий-тадқиқот институтлари олимлари, чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Семинар доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан мулоқотлар ташкил этилди, аниқланган муаммоларни тизимли бартараф этиш бўйича фикрлар алмашилди.


ЎзА