Германия ҳафтасига тўрт иш куни жорий қилиб инқироздан чиқишни кўзламоқда
Германия меҳнат вазири Хубертус Хайлнинг маълум қилишича, ҳафтада тўрт иш кунига ўтилиши инқирозни енгиб ўтишга ёрдам бериши мумкин.
Германия меҳнат вазири Хубертус Хайлнинг маълум қилишича, ҳафтада тўрт иш кунига ўтилиши инқирозни енгиб ўтишга ёрдам бериши мумкин.
"Инқироздан ўтиб олиш учун яхши ва амалий ғоялар керак", — деди у “Funke” медиа гуруҳи нашрига берган интервьюсида.
Мулозимнинг айтишича, қисман тавон пули тўлаш йўли билан иш ҳафтасини қисқартириш энг мақбул чора бўлиши мумкин. Бунинг асосий шарти сифатида Хайль ижтимоий ҳамкорлар розилигини кўрсатиб ўтди.
“IG Metall” саноат касаба уюшмаси раҳбари Йорг Хофман ҳам ҳафтада тўрт иш кунини жорий қилиш автомобиль саноати тизимидаги ўзгаришларга жавоб бўлиши мумкинлиги ва бу иш ўринларини сақлаб қолиш имконини беришини таъкидлади.