Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Георгий ЦЕРЕТЕЛИ: сайлов демократик мезонларга мос ўтказилди
23:02 / 2019-12-23

Миссиямиз мамлакатингизда илк бор сайловда қатнашди.


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси (ЕХҲТ ПА) раиси Георгий Церетели Ўзбекистонда ўтган сайловлар ҳақида ўз фикрларини баён қилди:

– Ўзбекистон Президенти билан учрашувимиз жуда мазмунли бўлди. Кенг кўламли мавзуларни муҳокама қилдик. Биз, энг аввало, Ўзбекистон Президентининг позициясини юксак баҳолаймиз. Мамлакат раҳбарияти миссиямизнинг мақсадини жуда яхши англайди.

Миссиямиз мамлакатингизда илк бор сайловда қатнашди. Биз Ўзбекистонга дўст сифатида келдик, юртингиз, халқингизнинг интилишларини юксак қадрлаймиз. Сайлов жараёнида барча жиҳатларга – қонунийликка, холисликка, тенгликка эътибор қаратдик. Мамлакатда, жамиятда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида ижобий таассурот олдик.

Сайлов янги ҳуқуқий база асосида, юксак савияда ташкил этилди. Миссиямиз таркибидаги эллик нафарга яқин кузатувчи Тошкентда ва бутун мамлакат бўйлаб ўз фаолиятини амалга оширди. Сайлов жараёни ҳар томонлама холис таҳлил қилинди. Мамлакатингизда жуда кўп ислоҳотлар амалга оширилмоқда, Ўзбекистон халқаро ҳамжамият назарида турибди. Шу маънода, ўтказилган сайлов ҳам демократик мезонлар, хусусан, ЕХҲТ стандартларига мос келади.