Георгий Агзамов турнири истеъдодли шахматчиларни мусобақа майдонига чорламоқда
Пойтахтимиз Тошкентда Ўзбекистоннинг биринчи гроссмейстери Георгий Агзамов хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир бошланмоқда.
Дунёнинг 20 зиёд давлатларидан келган бир қатор номдор шахматчилар иштирокидаги қизғин беллашувларнинг 1-тур ўйинлари эртага, 27 март куни бўлиб ўтади.
Мусобақалар “А” ва “Б” тоифаларида ташкил этилмоқда. “А” тоифада 95 нафар иштирокчи рўйхатдан ўтган бўлса, “Б” тоифада 148 нафар шахматчи ғолиблик учун кураш олиб боради.
Ўн еттинчи бор ўтказилаётган турнир ўйинлари 10-турдан иборат бўлиб, мусобақалар 3 апрелга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА