«Геоахборот тизим ва технологиялари орқали барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш» мавзуидаги Геоинформатика бўйича халқаро анъанавий GI 2021 конференция бугунги кундаги долзарб муаммолардан бирига қаратилди.
Уч кунга мўлжалланган ушбу анжуман 27-29 январь кунлари соҳага доир муаммоларни ёритиш ва ечимига доир мулоҳазаларни билдириш билан ажралиб туради. У ярим онлайн ва офлайн тарзда давом этмоқда.
GI 2021 конференцияси Эрасмус+ DSinGIS лойиҳаси доирасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) ва Обуда университетининг (Венгрия) Алба Региа техника факультети ташкилотчи сифатида биргаликда ташкил этишди.
Конференцияни Республика олий таълим кенгаши раиси, ТИҚХММИ ректори, профессор Ўктам Умрзақов кириш сўзи билан очиб бошқариб бордилар.
[gallery-934]
Ушбу анжуманнинг асосий вазифалари ижтимоий-экологик тизимлар бўйича фаолият юритаётган олимларни тармоқлараро геофазофий докторантура ва илмий тадқиқотларига йўналтириш, шунингдек, Геоинформатика соҳасида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчи ва докторантларнинг халқаро миқёсдаги жамиятларга жалб этилишини кенгайтириш, ОТМ ва ИТМларнинг халқаролашувини кучайтиришдан иборат.
Сессияда очилиш қисмида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси Аҳмадбек Юсупов, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим АБДУРАҲМОНОВ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид ХОДЖАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Шойимқулович БEГИМҚУЛОВ, Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Франкоис БEГEОТ, Венгрия давлатининг Ўзбекистондаги Венгрия Ўзбекистондаги элчиси Питер САНТО, Миллий Эрасмус + Офиси координатори Азиза АБДУРАҲМАНОВА, Эрасмус + DSinGIS лойиҳаси координатори, ҒОбуда университети, Венгрия) Лорант ФОЛДВАРЙлар ўз истакларини билдирдилар.
Раҳимбой Жуманиёзов, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти матбуот хизмати раҳбари