Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 20 январдаги 34-сон қарорига мувофиқ, вазирлик ва идоралар, ҳокимларнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчилари билан Кадастр агентлигининг Республика топонимика хизмати ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик натижасида Географик объектлар номлари давлат реестрида жамланган 136 279 та номнинг 41 611 таси, яъни 30,5 фоизи охирги икки ярим йилда давлат реестрига киритилди.
Жорий йилнинг I ярим йиллигида географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича 13 067 та ном Кадастр агентлигининг эксперт комиссиясига тақдим этилди. Шундан 11 917 та географик объект номига ижобий хулоса берилди. 1 150 та ном қайта кўриб чиқиш учун ҳудудий комиссияларга қайтарилди.
Бундан ташқари, вилоят, туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашларининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган 13 011 та ном ўрганиб чиқилди. Шундан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлган 9 630 та ном белгиланган тартибда Географик объектлар номларининг давлат реестри базасига киритилди.
Ҳозирга қадар давлат реестрида 136 279 та географик объект номи жамланган бўлиб, шундан 2 886 таси маъмурий-ҳудудий бирликларнинг, 125 161 таси аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмлари, 2 242 таси транспорт ва муҳандислик-техник инфратузилма объектлари ва 5 790 таси табиий объектлар номларидир.
Географик объектларга ном бериш ҳамда уларнинг номларини ўзгартириш бўйича ҳудудий комиссиялар томонидан жорий йилнинг 6 ойида Қонуннииг 9 ва 10-моддалари ижроси бўйича маҳаллий Кенгашларнинг 230 та қарори билан 13 011 та географик объект номи тасдиқланди ва давлат реестрига киритиш учун Кадастр агентлигига тақдим этилди.
Маҳаллий Кенгашларнинг географик объектларга ном бериш ҳамда уларнинг номларини ўзгартириш бўйича Сурхондарё вилоятида 39 та, Қашқадарё вилоятида 34 та, Бухоро вилоятида 33 та, Фарғона вилоятида 20 та, Наманган вилоятида 18 та, Хоразм вилоятида 15 та, Андижон ва Самарқанд вилоятларида 14 тадан, Жиззах вилоятида 12 та, Навоий вилоятида 10 та, Тошкент вилоятида 7 та, Сирдарё вилоятида 6 та, Қорақалпоғистон Республикасида 5 та, шунингдек, Тошкент шаҳрида 3 та қарор қабул қилинди.
Қорақалпоғистон Республикасида 6 та овул номи, Навоий вилоятида 21 та, Жиззах вилоятида 5 та, Қашқадарё вилоятида 1 та қонун талабларига номувофиқ бўлган аҳоли пункти номлари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг қарорлари билан ўзгартирилди.
Аҳоли пунктларининг таркибий қисмлари бўлган барча маҳаллаларнинг (9 370 та) номи давлат реестрига киритилди. Шунингдек, 105 та истироҳат боғи, 64 та хиёбон, 4 492 та қабристон, 187 та зиёратгоҳ номи давлат реестрида жамланди.
Ҳудудлар бўйича Жиззах вилоятида 7 349 та (98,6 фоиз), Бухоро вилоятида 6 052 та (95,4 фоиз), Самарқанд вилоятида 11298 та (95,4 фоиз), Сирдарё вилоятида 6 024 та (95,1 фоиз), Хоразм вилоятида 9 754 та (95,1 фоиз), Қашқадарё вилоятида 12 721 та (97,4 фоиз), Навоий вилоятида 1518 та (91,1 фоиз), Қорақалпоғистон Республикасида 11 707 та (89,6 фоиз), Тошкент вилоятида 6 843 та (83,7 фоиз), Наманган вилоятида 7 224 та (83,2 фоиз) ва Тошкент шаҳрида 4 477 та (82,7 фоиз) кўча номлари давлат реестрига киритилди.
Айни пайтда давлат реестрига киритилмаган 17 833 та кўча номининг 13 858 таси халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг тегишли қарори билан тасдиқлаш жараёнида, 3 975 таси бўйича ном бериш, экспертизадан ўтказиш учун тегишли ҳужжатлар тўпланмоқда.
ЎзА