French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Геофазовий экотизимни лойиҳалаш» мавзусида халқаро илмий конференция ташкил этилди
12:28 / 2022-05-24

Халқаро миқёсдаги конференциялар глобал муаммоларга қаратилгани билан характерланади. Бу эса унинг аҳамияти ва нуфузини оширмасдан қолмайди.

Жорий йилнинг 23-24 май кунлари «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университетида «Геофазовий экотизимни лойиҳалаш» мавзусидаги Марказий Осиёда ГАТ - GISCA2022 ва Геоинформатика бўйича - GI2022 анъанавий халқаро илмий конференция ташкил этилди.

Конференциядан кўзланган мақсад хорижий ҳамкорлар билан тажриба алмашиш, университетда амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар интеграциясини таъминлаш ҳисобланади.

Конференция университет ректори, профессор Б.Мирзаевнинг кириш сўзлари билан очилди. Шунингдек, вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамраев, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Илмий ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва инвестицияларни жорий қилиш бўлими бош мутахассиси М. Ғаниев сўзга чиқиб, бугунги конференция хорижлик ҳамкорлар ҳамда таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси учун нақадар муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, конференциянинг фахрий меҳмони ҳисобланган Австриянинг Залсбург университети профессори, академик Жозеф Штробл соҳада амалга оширилаётган энг сўнгги тенденциялар ҳақидаги қизиқарли тақдимот қилди. Бундан ташқари, Хитой фанлар академиясининг Шин Жон Экология ва география университети профессори Алишер Қурбан ҳам ўз илмий тадқиқот ишларининг натижалари билан қатнашди.

Конференциянинг очилиш маросими "Эрасмус+ НИCоПА" лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Унда лойиҳанинг университетдаги координатори Илҳом Абдураҳмонов сўзга чиқиб, меҳмонларга лойиҳа ҳақида тақдимотини қилди.

Лойиҳанинг яна бир координатори Сакен Сейфуллин номидаги Қозоғистон Агротехника университети вакили Алия Байтеленева ҳам табрик сўзи билан иштирок этди.

Шунингдек конференциянинг асосий маърузаларидан ўрин олган Будапешт Иқтисодиёт ва технология университети профессори Лоранд Фолдвари ҳамда Тошкент давлат техника университети профессори Лола Ғуломова, ТИҚХММИ миллий тадқиқот университетининг доценти Шуҳрат Шокировлар ўз илмий тадқиқот ишларининг сўнгги натижалари билан меҳмонларни таништирдилар. Тақдимотлар натижасида конференция иштирокчилари, ёш олимлар ва магистрантлар ўзларининг илмий ишлари, таълим жараёнларида қўлланадиган кўникмаларга эга бўлишди.

 

Раҳимбой Жуманиёзов

«ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети 

матбуот хизмати раҳбари