Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Генетика, геномика, биотехнология соҳасининг ютуқ ва муаммолари
14:13 / 2024-05-20

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика марказида генетика, геномика ва биотехнологиялар соҳасидаги замонавий муаммолар ва ютуқларга бағишланган илмий анжуман ўтказилди.

Анжуман жадал ривожланаётган ушбу фанларнинг сўнгги ютуқлари билан танишиш, уларни муҳокама қилиш учун олимлар ва соҳа мутахассисларини бирлаштирди.  

Қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлашда геном технологияларини қўллаш, Геномни таҳрирлашда биотехнология тадқиқотларидан фойдаланиш, Касалликларни тушуниш ва диагностика қилишдаги инновациялар каби мавзуларни ўз ичига олган муҳокама ва тақдимотлар тингланди.    

—Ушбу учрашув олимлар ва ёшларимиз учун тажриба ҳамда билим алмашиш, марказимизда инновацияларни ривожлантириш учун бебаҳо майдон бўлди, — деди Геномика ва биоинформатика маркази директори, профессор Забардаст Бўриев.  

Анжуманда кўтарилган мавзулар олимлар ва ёшларда қизиқиш уйғотди.  

Н.Раҳмонова, ЎзА