Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Генераллар бильярдда баҳслашди
12:18 / 2026-01-11

Пойтахтимиздаги “Бильярд” спорт клубида эркин пирамида йўналиши бўйича Нўъмон Бўрихўжаев хотирасига бағишланган турнирда Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизматида узоқ йиллар меҳнат қилган фахрий зобитлар, генераллар баҳс олиб борди.

Мусобақалар давомида қонунийликни мустаҳкамлаш ва прокуратура органларини ривожлантириш йўлида ҳалол меҳнат қилган республиканинг собиқ бош прокурори Нўъмон Бўрихўжаев хотираси ёд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва мамлакат бильярд спорти федерацияси ҳамкорлигида ўтган қизиқарли баҳслар давомида нафақат спорт маҳорати, балки дўстлик, ҳалол рақобат тамойиллари мужассам бўлди.

[gallery-27055]

Ўтказилган ўйинлар сарҳисобига кўра, Эркин Абзалов ғолибликни қўлга киритган бўлса, Абдулҳалим Холмахмадов, Азимжон Эргашев, Саидазим Арипов совриндорлар қаторидан жой олди.

Т.Рўзиев, ЎзА