Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Генерал ва ёшлар учрашуви
16:24 / 2025-04-12

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида ёшларни ватанпарварлик, она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда устозлар ҳаёт мактабини янада чуқурроқ билиш ва ўрганиш мақсадида “Генерал ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.

Тадбирни академия бошлиғи юридик фанлари доктори, профессор  Музаффар Мамасиддиқов очиб, ҳарбий соҳада узоқ йиллар хизмат қилган ёши улуғ устоз генералларнинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлари, меҳнат фаолиятидаги машаққатлари ҳақида самимий фикрларини билдирди.

Мамлакатимизда ёшларнинг иқтидорларини намоён этиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, ҳарбий касбнинг нуфузи ва масъулияти хусусида сўз юритилди.

Шундан сўнг, сўз олганлар, ёшлар билан бўладиган ҳар қандай учрашув ва жонли мулоқотлардан чексиз куч-қувват ва кўтаринки руҳ олишларини, ёшларнинг дилидаги мақсадларидан хабардор бўлишларини, уларнинг келгусида хизмат вазифаларини мардонавор адо этган ҳолда, юксак марраларга эришишлари учун ана шундай учрашувлар жуда зарур эканини алоҳида таъкидладилар.

Учрашув доирасида генерал полковник Қобул Бердиевнинг қутлуғ 70 ёшли юбилейи муносабати билан Мудофаа вазири ҳамда академия раҳбариятининг табриклари ва эсдалик совғалари топширилди. 

Учрашув якунида генераллар академиянинг “Фахрий меҳмонлар китоби”га ўзларининг эзгу ниятлари ва дастхатларини эсдалик сифатида ёзиб қолдирдилар.

Гулноза Бобоева, ЎзА